Постановление кабинета министров республики узбекистан

Вид материалаДокументы

Содержание


Низомга ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг
Подобный материал:
1   2   3
Импорт контрактларини ҳисобга қўйиш ва ташқи

савдо операцияларининг божхона мониторингини

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги

^ Низомга ИЛОВА

Импорт контрактларини ҳисобга қўйиш ва ташқи савдо операцияларининг божхона мониторингини амалга ошириш

схемаси

Олдинги таҳрирга қаранг.



(Низомнинг иловаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34-36-сон, 264-модда)

^ Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 30 сентябрдаги

416-сон қарорига

2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарорида:

2-банднинг иккинчи хатбошидаги «божхона хизмати ҳудудий бўлинмаларида – бир иш кунида» сўзлари «импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъект давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг валютани назорат қилиш бўлимларида – икки иш кунида, ҳужжатлар топширилган кундан ташқари» сўзлари билан алмаштирилсин;

1-иловада:

12-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Импорт контрактларини ҳисобга қўйиш учун импорт қилувчи корхона улар ваколатли банкларда ҳисобга қўйилгандан кейин 7 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда импорт қилувчи корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг валютани назорат қилиш бўлимларига банкнинг белгилари қўйилган Паспортнинг ундаги мавжуд нусхаларини тақдим этади, улар Паспортнинг биринчи ва иккинчи нусхаларига тегишли белги қўядилар»;

19-банднинг иккинчи жумласига «аванс тўловлари» сўзларидан кейин «импорт контрактлар импорт қилувчи корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг валютани назорат қилиш бўлимларида ҳисобга қўйилгандан кейин» сўзлари қўшилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат эҳтиёжлари учун танлов асосида озиқ-овқат товарлари етказиб беришни ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 26 сентябрдаги 454-сон қарорида:

а) 1-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат товарларини импорт қилиш юзасидан контрактларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги томонидан экспертизадан ўтказиш тартиби 3-иловага мувофиқ»;

б) 3-иловада:

номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат товарларини импорт қилиш юзасидан контрактларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги томонидан экспертизадан ўтказиш тартиби»;

матндаги барча «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

муқаддимадаги «рўйхатдан» сўзи «экспертизадан» сўзи билан алмаштирилсин;

I бўлимнинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги ҳамда II бўлимнинг биринчи хатбошидаги «рўйхатдан» сўзи «экспертизадан» сўзи билан алмаштирилсин;

IV бўлимда:

биринчи ва иккинчи хатбошидаги «рўйхатдан» сўзи «экспертизадан» сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги сертификат билан» сўзлари «контрактнинг экспертизадан ўтказилганлиги тўғрисида Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг тегишли хулосаси билан» сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Контрактларни мустақил экспертиза қилиш ва импорт қилинадиган товарларни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 3 декабрдаги 534-сон қарорида:

а) 5-банднинг бешинчи хатбошидаги «рўйхатдан» сўзи «экспертизадан» сўзи билан алмаштирилсин;

б) 1-иловада:

3-банддаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида» сўзларидан олдин «қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда» сўзлари қўшилсин, «рўйхатдан» сўзи «экспертизадан» сўзи билан алмаштирилсин, «ва рўйхатдан ўтказиш учун» сўзлари чиқариб ташлансин;

12-бандда:

биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида белги қўйилгандан» сўзлари «қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда контрактнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида экспертизадан ўтказилганлиги тўғрисидаги тегишли хулосасидан сўнг» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «контрактнинг Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги белги» сўзлари «қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда контрактнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида экспертизадан ўтказилганлиги тўғрисидаги тегишли хулоса» сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида биржа ва ярмарка савдосини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 6 майдаги 223-сон қарорига 2-илова 2-бандининг учинчи хатбошидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 5-сон, 25-модда) «божхона хизмати ҳудудий бўлинмаларида – бир иш кунида» сўзлари «импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъект давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг валютани назорат қилиш бўлимларида – икки иш кунида, ҳужжатлар топширилган кундан ташқари» сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 72-модда) билан тасдиқланган «Хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналар харид қилиш бўйича тендер савдолари ўтказиш тўғрисида Низом»нинг XI бўлими 62-банди биринчи ва иккинчи хатбошидаги «рўйхатга олиш» сўзлари «экспертизадан ўтказиш» сўзлари билан, «рўйхатга олинмайди» сўзлари «экспертизадан ўтказилмайди» сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ички валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 16 июлдаги 317-сон қарорига илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 63-модда) 1-бандининг иккинчи жумласига «аванс тўловлари» сўзларидан кейин «импорт контрактлари импорт қилувчи корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг валютани назорат қилиш бўлимларида ҳисобга қўйилгандан кейин» сўзлари қўшилсин.