Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги социал иқтисодиёт

Вид материалаДокументы
Аҳолини социал ҳимоялаш миллий дастури хусусиятлари
Тўлов ва хизмат турлари
Ишсизларни ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш
Нафақа шаклида моддий қўллаб-қувватлаш
Имтиёзлар ва преференциялар
Подобный материал:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   24



Аҳолини социал ҳимоялаш миллий дастури хусусиятлари

Ҳозирги вақтда давлатнинг социал ҳимоя сиёсатини амалга оширишнинг ҳуқуқий базаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг ночор қатламини адресли социал қўллаб-қувватлашни кучайтириш тўғрисида”ги Фармонидир. Бу ҳужжатда аҳолини социал ҳимоялашнинг асосий вазифалари ва унда оила, аёл, маҳалла, маҳаллий ўз-ўзини бошқарув идоралари, доимий ташкилотлар ва фондлар ролини ошириш белгиланган. Фармон ҳозирги даврда аҳолини социал ҳимоялаш Миллий дастури асосида ётади ва у қуйидаги йўналишларни аниқлайди:

*Пенсия тизимини такомиллаштириш, жамғариш тизимини аста-секин жорий этиш;

*Қарияларга алоҳида ғамхўрликнинг пайдо бўлиши, уларга яшаш учун кўпроқ қулайликлар яратиш; солиқдан коммунал хизмат алоҳида дастурларидан, транспорт ва тиббий хизматдан имтиёзлар бериш;

*Аёллар ҳақида ғамхўрликнинг, яъни уларнинг соғлиғи, моддий фаровонлиги, соғлом болаларни тарбиялаш учун зарурий шароитларни яратиш каби ғамхўрликнинг пайдо бўлишига амалий чора-тадбирлар қабул қилиш;

*Оила манфаатларини ҳимоя қилиш, оилани мустаҳкамлаш бўйича алоҳида дастурнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши, ёшларнинг уй жиҳозларини олишини қўллаб-қувватлаш; ҳаётни тиклаш учун имтиёзли кредитлар бериш;

*Мактаб ёшидаги болаларни ҳар томонлама ҳимоя қилиш, яъни уларга бошланғич синфларга бепул дарсликлар, уларни арзон дарслик ва мактаб ўқув қуроллари билан таъминлаш. Етим болалар ва болалар уйида тарбияланувчи учун ғамхўрлик пайдо бўлади. Уларни бепул овқат, кийим-кечак ва бошқа зарурий нарсалар билан таъминлаш ҳамда уларнинг умумтаълим мактабларида бепул ўқиши давомида чоралар қабул қилинган;

*Меҳнатга лаёқатли аҳолини иш ўринлари билан таъминлаш, меҳнат ресурсларининг йил сайин ошишига мувофиқ қўшимча иш ўринларини яратиш. Бу мақсадни амалга ошириш учун кичик корхоналарни, қишлоқларда деҳқон, фермер хўжаликларини яратиш ҳамда хусусий ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришдан кенг фойдаланилмоқда.

*Давлат бюджет маблағларини ошириш ва нодавлат фондларидан, корхона, жамоа ташкилотлари, ҳомийлар, яъни болалар муассасалари, мактаб, соғлиқни сақлаш объектлари, маданият ва болалар дам олиш масканларини қуришда муҳтожларга ёрдам кўрсатиш учун ихтиёрий равишда ажратилган маблағлардан кенг фойдаланиш.

*Аҳолини адресли социал ҳимоялашни ташкил этишда асосий марказ ва бўғин ҳисобланган маҳалла аҳамиятини кучайтириш.

Ўзбекистонда иқтисодиётнинг эркинлаштирилиши шароитида аҳолини социал ҳимоялаш тизимининг такомиллаштирилиши

Иқтисодий ислоҳотларнинг ҳозирги босқичи социал ҳаётнинг барча томонларини эркинлаштиришнинг кенг дастурини амалга ошириш, иқтисодий ва социал соҳаларини бошқариш тизимини демократиялаштиришни кучайтириш билан тавсифланади.

Иқтисодий ислоҳотлар биринчи босқичида киритилган ва қўлланилаётган аҳолини социал ҳимоялашнинг қонун асослари шакллари ва усуллари бундан кейин такомиллаштиришни талаб қилади. Социал-иқтисодий муносабатлар эркинлаштирилишининг чуқурлашуви вазифаларига мувофиқ равишда, аҳолини социал ҳимоялашнинг янги шакл ва усулларини қўллаш зарурати вужудга келди.

Социал ҳаётни эркинлаштирилиши шароити аҳолини социал ҳимоялашни кучайтиришни кўзда тутади:

-ҳимоя асосий принципларининг умумийлиги даврида аҳолининг турли социал-демографик қатламлари ва гуруҳларига табақалашган ёндашишни кучайтириш;

-республика, ҳудуд, меҳнат коллективининг барча даржасида улар ҳар бирининг ҳуқуқ, мажбуриятлари ва вазифаларини, шунингдек маблағ билан таъминлаш манбаларини аниқлаган ҳолда социал кафолатлашнинг ягона тизимига бирлашиш;

-аҳоли турмуш даражасини ошириш, унинг ҳаётий эҳтиёжларини қондиришда шахсий даромадлар ролининг етарлича ўсиши;

-аҳолини социал ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш ресурс базасининг ишончлилиги;

-социал кафолат тизимининг эластиклиги;

-аҳолини социал ҳимолаш чора-тадбирлар тизимининг самарадорлиги;

-социал ҳимоялашда жамоат ташкилотлари ва ҳомий фондларнинг иштироки;

-социал ҳимояга йўналтирилган маблағлардан фойдаланувчи асосий бўғин бўлган оила ролини ошириш;

-социал ҳимоянинг адреслилигини кучайтириш;

-аҳолининг социал ҳимолашни ташкил этишда маҳалла қўмиталари мажбурият ва ролини ошириш.

Ҳозирги вақтда аҳолининг барча муҳтож қатлами давлат томонидан социал ҳимоя тадбирлари билан қамраб олинган. Барча оиланинг қарийб 40% ёки 2.2 млн.дан кўпроқ оила оладиган нафақа ва имтиёзнинг 30га яқин тури қонун томонидан кўриб чиқилган. Қуйида аҳолини социал ҳимоялаш ва адресли қўллаб-қувватлашнинг шакллари ва турлари берилган.


Ўзбекистонда аҳолини социал ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш тизими

Тар.р.

Ҳимоя ва қўллаб-қувватлаш шакллари

Олувчи тоифаси

Тўлов ва хизмат турлари

1.

Чекланган имкониятларга эга кишиларни социал ҳимоялаш

Ногиронлар, ногирон болалар

Протез-ортопед маҳсулотлар, эшитиш ускуналари (аппаратлари), китоблар, дарсликлар ва тиббий, социал ҳамда меҳнатни оқлаш орқали бошқа хизматлар

2.

Бошқалар парваришига (боқимига) муҳтож ёлғиз қарияларни социал ҳимоялаш

Ёлғиз қариялар

Уйда тиббий хизматлар, бепул зарурий озиқ-овқатлар билан таъминлаш (ҳар ойда 9 номдаги маҳсулот), уй жойни бепул жорий ва капитал таъмирлашни амалга ошириш

3.

Болаларни социал ҳимоялаш, яъни ота-она тарбиясисиз қолган болалар ва етим болаларни

Етим болалар, ота-она тарбиясисиз қолган болалар

Етим болалар учун “Меҳрибонлик уйи” етим болаларни ҳимоя қиладиган социал-психологик марказ шохобчаси, Тошкентда “СОС” болалар шаҳарчаси

4.

Ишсизларни ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш


Ишсиз фуқаролар

Ишга жойлашиши бўйича хизматлар кўрсатиш ва пул шаклидаги нафақа бериш билан моддий ёрдам бериш

5.

Кам таъминланган оилаларни, болали оилаларни,она-болали оилаларни қўллаб-қувватлаш

Кам таъминланган оилалар, 16 ёшгача болалари бор оилалар, 12 ёшгача болаларни тарбиялаётган оналар

Пул шаклидаги нафақа бериш билан моддий ёрдам бериш

6.

Ногиронлар ва ногирон болаларни социал қўллаб-қувватлаш

Ногиронлар, ногирон-болалар

Пул шаклидаги нафақа бериш билан моддий ёрдам бериш

7.

Пенсия тизими билан қамраб олинмаган қарияларни социал қўллаб- қувватлаш

Қариялар

Нафақа шаклида моддий қўллаб-қувватлаш


8.

Кексайган, нафақа ёшига етган фуқароларни қўллаб-қувватлаш тизими


Нафақа ёшига етган фуқаролар

Пенсия бериш орқали моддий қўллаб-қувватлаш

9.

Имтиёзлар ва преференциялар


1 ва II гуруҳ ногиронлари, ёлғиз песионерлар, пенсия учун зарурий меҳнат стажига эга бўлмаган қариялар, етим болалар, кам таъминланган оилалар болалари

Уй-жой учун компенсацион тўловлар, транспорт хизматига имтиёзли тўловлар, даволаш профилактика муассасаларида бепул дори-дармон ва овқат билан таъминлаш, санитар-курорт муассасаларига даволаниш учун йўлланмалар, протез-ортопед маҳсулотлар, солиқнинг баъзи турларидан озод этиш